Oʻzbek, Ўзбек, أۇزبېك‎: Муқаддас Китобнинг Ойдин Ҳикоялари

Updated ? hours ago # views See on DCS Draft Material

1. Дунёнинг яратилиши

Frame 01-01

Азалда ҳаммаси қандай бўлгани ва яратилгани ҳакида. Олти кун ичида Худо борлиқни ва ундаги барча нарсани яратди. Биринчи куни Худо ерни яратди. Худо ҳали бошқа ҳеч нарса яратмагани учун, ер юзи қоронғу ва бўм-бўш эди. Сувнинг устида фақат Худонинг Руҳи кезарди.

Frame 01-02

Шунда Худо: “Ёруғлик бўлсин!” — деди ва ёруғлик пайдо бўлди. Худо ёруғлик яхши эканини кўрди ва уни “кун” деб атади. У ёруғликни зулматдан ажратиб, зулматни “тун” деб атади. Ерни ва ёруғликни Худо биринчи куни яратди.

Frame 01-03

Яратилишнинг иккинчи куни Худо: “Сувни устида гумбаз пайдо бўлсин” — деди ва гумбаз пайдо бўлди. Худо уни “осмон” деб атади.

Frame 01-04

Яратилишнинг учинчи куни Худо: “Сув бирга йиғилсин ва қуруқлик пайдо булсин” — деди. У қуруқликни “ер” деб, сувни эса “денгиз” деб атади. Худо Ўзи яратган барча нарсаларга қаради ва уларнинг яхши эканлигини кўрди.

Frame 01-05

Кейин Худо: “Ер юзида барча турдаги ўсимликлар ва дарахтлар ўссин” деб айтди ва шундай бўлди. Худо Ўзи яратганига қараб, уни яхши эканлигини кўрди.

Frame 01-06

Яратилишнинг тўртинчи куни Худо: “Осмонда ёритқичлар бўлсин!” деб айтди. Ва осмонда қуёш, ой ва юлдузлар пайдо бўлди. Худо уларни ер юзини ёритиш, ҳамда кунларни ва тунларни, йилларни ва фаслларни алмашишини кузатиш учун яратди. Худо Ўзи яратганига қараб, унинг яхши эканлигини кўрди.

Frame 01-07

Бешинчи куни Худо деди: “Сув тирик жониворлар билан тўлсин ва осмонда қушлар учсин!”. Шундай қилиб Худо сувда сузадиган хайвонларни ва барча қушларни яратди. Худо уларга қараб, улар яхши эканлигини кўрди ва уларни баракалади.

Frame 01-08

Яратилишни олтинчи куни Худо: “Ер юзи барча турдаги ҳайвонларга тўлсин” — деб айтди ва Худо айтганидек бўлди. Ҳайвонларнинг баъзилари уй ҳайвонлари эди, баъзилари ёввойи ҳайвонлар ва қолганлари судралувчилар эди. Худо уларга қараб, уларни яхши эканлигини кўрди.

Frame 01-09

Сўнг Худо деди: “Ўз суратимизда, Ўзимизга ўхшаган инсонларни яратамиз. Улар ер ва барча ҳайвонлар устидан ҳокимиятга эга бўладилар”.

Frame 01-10

Худо тупроқни олиб, ундан одамни ясади ва унга ҳаёт нафасини пуфлади. Бу инсон Одам Ато деб номланди. Сўнг Худо катта боғ яратиб, боғни парвариш қилсин деб, Одам Атони у ерга жойлаштирди.

Frame 01-11

Худо боғ ўртасида иккита ўзгача дарахт ўтқазди — ҳаёт дарахти ва яхшилик билан ёмонликни билиш дарахти. Худо Одам Атога боғдаги барча дарахтларнинг мевасини ейишга руҳсат берди, фақат яхшилик ва ёмонликни билиш дарахти меваларини емасликни буюрди. Бу дарахт мевасини ейиши билан ўлишини Одам Атога айтди.

Frame 01-12

Сўнг Худо: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас. Одам Атога ёрдамчи керак”, деди. Худо унинг олдига ҳайвонларни олиб келди, ва Одам Ато ҳайвонларга ном берди. Аммо ҳеч бир ҳайвон Одам Атога ёрдамчи бўла олмади.

Frame 01-13

Шунда Худо Одам Атога чуқур уйқу юборди. Ухлаб ётганида, қовургаларидан бирини олиб, бу қовурғадан аёлни яратди ва уни Одам Атонинг олдига олиб келди.

Frame 01-14

Одам Ато аёлни кўриб деди:- “Ва ниҳоят у менга ўхшаш экан! У аёл бўлади, чунки у эркак кишининг қовурғасидан олинган”. Шу сабабдан инсон ота-онасини қолдириб ўз хотини билан бир тан бўлади.

Frame 01-15

Худо эркак ва аёлни Ўз суратида яратгандан кейин уларни: “фарзанд ва невараларингиз кўп бўлсин, ер юзини тўлдиринглар!”- деб дуо қилди. Худо Ўзи яратганлари яхши эканлигини кўриб жуда хурсанд бўлди. Бу яратилишнинг олтинчи куни эди.

Frame 01-16

Еттинчи кунга келиб Худо Ўз ишларини тугатди. У еттинчи кунни марҳаматлади ва муқаддас деб эълон қилди, чунки У шу кунда яратишни ниҳоясига етказди. Коинот ва бутун борлиқ шу тариқа яратилган эди.

Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 1-2 дан олинган